26 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,4 °C

Саломатлик
20 Апр  2019 702

Эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури тасдиқланди

2019-2021 йилларда Республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4295, 19.04.2019).

Қарор билан 2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Вилоятлар эндокринология диспансерлари ва филиалларида эндокрин хирургия, диабетик тўпиқ, диабетик нефропатия ва реанимация бўлимлари ташкил этилади.

Эндокрин патологияли беморларнинг электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилади.

Қандли диабетнинг I тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун аналогли инсулинлар ва ўзини ўзи назорат қилиш воситалари марказлашган тарзда харид қилинади ва барча вилоят эндокринология диспансерлари орқали тарқатилади.

Эндиликда аҳоли калий йодид препаратлари билан узлуксиз таъминланади.

2019 йил 1 августгача бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг штатлар нормативлари қўшимча эндокринолог, болалар эндокринологи лавозимлари билан тўлдирилади.

Миллий дастурни амалга ошириш учун қарийб 197 млрд сўм ва 7 млн 840 минг АҚШ доллар маблағ ажратилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech