20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13 °C

Мамлакатимизда
19 Сен  2019 694

Эндиликда ипотека кредити 60 ёшгача берилади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (784-сон, 18.09.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Эндиликда, якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик (2020 йил 1 январдан 1 йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил (ҳозиргача 6 ойлик имтиёзли давр билан 15 йилгача) муддатга берилади.

Шунингдек, ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

Бундан ташқари, ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади (ҳозирга қадар бундай кредит олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган).

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech