16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3 °C

Спорт
4 Дек  2019 510

Эммануэл Адебаёр «Пахтакор» сафига қўшилиши мумкин

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби мавсумлар оралиғида ўз сафини машҳур футболчи билан тўлдиради. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, қишки трансферлар вақтида жамоага Того терма жамоаси ҳужумчиси Эммануэл Адебаёр келиб қўшилади. Туркия суперлигаси вакили «Қайсариспор» жамоасида тўп сураётган футболчи «Бешиктош»га қарши учрашувдан (1:4) сўнг жамоа билан хайрлашишини эълон қилган.

Янги мавсумни у пойтахт жамоасида бошлайди. Тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе Адебайорни Ўзбекистонга келишга кўндирган. Ҳозирча унинг трансфери бўйича молиявий шартлар маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Шота Арвеладзе яқинда берган интервьюларининг бирида ўтган мавсумдаёқ Адебаёрни жамоага олиб келмоқчи бўлгани, аммо тоголик футболчи Туркия вариантини маъқул кўргани ҳақида гапириб ўтганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech