25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35 °C

Энергетика
1 Июн  2019 495

Электротехника саноатида 71 та лойиҳа амалга оширилади

Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4348, 30.05.2019 й.)

Қарор билан электротехника саноатини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Унга мувофиқ, эндиликда энергия тежамкор, арзон ва сифатли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Қарор билан, 2019–2020 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси” доирасида, электротехника тармоғида мисни қайта ишлаш қуйидаги миқдорларга етказилади:

-2019 йилда – 44 минг тоннагача;

-2020 йилда – 49 минг тоннагача;

-2021 йилда – 55 минг тоннагача.

Қарорга мувофиқ, 2019–2021 йилларда электротехника саноатида 71 та лойиҳа амалга оширилади ва мазкур лойиҳалар учун 558 млрд 947 млн доллар сарфланади.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 июлдан:

-электротехника маҳсулотларининг давлат харидларини амалга оширишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 20 фоизгача нарх преференцияси қўлланилади;

-бюджет ҳисобидан қуриладиган объектлар учун республикада ишлаб чиқариладиган электротехника маҳсулотлари сотиб олинади;

-электротехника корхоналарининг экспорт бўйича муддати ўтган қарздорлик ҳосил бўлишини ҳисоблашнинг муддати 180 кун этиб белгиланди (амалдаги қонунчиликка мувофиқ мазкур муддат 120 кун);

-электротехника корхоналарининг ўз эҳтиёжлари учун олиб кирадиган технологик ускуналари бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш муддати 270 кун этиб белгиланди (амалдаги қонунчиликка мувофиқ мазкур муддат 180 кун);

-электротехника маҳсулотлари учун кредитларнинг 1 млн доллардан ошмаган қисмининг фоиз харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, лекин кредит ставкасининг 5 фоизлик пунктидан ошмаган миқдорда икки йил қопланади.

Қарор билан 2019–2021 йилларда маҳаллийлаштириш тавсия этиладиган маҳсулотлар тасдиқланди.

Блендер, миксер, электр шарбат чиқаргич, электр гўшт қиймалагич, соч қуритгич, компьютер ва ноутбуклар шулар жумласидандир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech