20 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Энергетика
4 Апр  2019 464

Электр таъминотида яна бир асоссиз қарздорлик

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 ишонч телефонига Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро К.Султановадан мурожаат келиб тушган.

 

Мурожаатда маълум қилинишича, унинг хонадонига туман электр таъминоти корхонаси собиқ ходимлари И.Жуманиязов ва У.Сапаевлар томонидан асоссиз равишда 23 241 880 сўм қарздорлик далолатномага асосан ҳисобланган, деб хабар бермоқда федерация матбуот хизмати.

Мазкур мурожаат туман жамияти мутахассислари ва туман электр таъминоти корхонаси иштирокида ўрганиб чиқилиб, тўплаган маълумотлар асосида судга даъво аризаси киритилган. Фуқаролик ишлари бўйича Ҳозарасп тумани суди даъво ишини атрофлича ўрганиб чиқиб, истеъмолчи К.Султанованинг хонадонига нисбатан далолатномага асосан 23 241 880 сўм қарздорлик ғайриқонуний деб топилган. Жавобгар туман элект таъминоти корхонасидан давлат фойдасига 405 460  сўм давлат божи ўндириладиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech