20 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,2 °C

Кейинги авлод
5 Янв  2019 894

“Эл-юрт умиди” жамғармаси дастурларига 3 миллион АҚШ доллари ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарорга мувофиқ, Жамғарма стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни саралаб олиш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

  • таълим;
  • фан ва илмий тадқиқотлар;
  • соғлиқни сақлаш;
  • давлат бошқаруви;
  • иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари.

2019-2021 йилларда ўқишга юбориладиган кадрларнинг миқдори 4 мингдан кам бўлмаган миқдорда, умумий ўринларнинг 20 фоизидан кам бўлмаганмиқдорини магистратура ва докторантурада ўқиш учун ажратилиши белгиланди.

Вазирликлар ва идоралар ҳар йили 1 августгача хориждаги етакчи университетлар, илмий марказларда кадрларни ўқитишга буюртмалар портфелини шакллантиради ҳамда энг яхши номзодларни Жамғарма танловида иштирок этишлари учун тавсия қилади.

Жамғарманинг Васийлик кенгаши халқаро 500 талик ёки фан йўналиши бўйича 200 талик рўйхатга кирган хорижий таълим муассасалари ва илмий марказларнинг магистратураси ёки докторантурасига мустақил кирган фуқароларга Жамғарма стипендияларини ажратиши мумкин.

2019 йил 1 апрелдан стипендияларни олишга номзодларни хорижий тилларга (инглиз, немис, француз ва бошқалар) ўқитиш чоралари кўрилади.

Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2019 йилда Жамғарма дастурларини молиялаштиришга 3 миллион АҚШ доллар ажратади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech