18 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Мамлакатимизда
19 Мар  2019 1594

Пойтахтда қизил-оқ йўл чизиғи синаб кўрилади

Шаҳар ҳокимияти Тошкент ИИББ билан биргаликда Словакиядан мутахассисларни таклиф қилди ва улар тажриба сифатида 1.14.1 – бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш жойи йўл чизиғини бўяшда қизил ва оқ ранглардан фойдаланишни таклиф этдилар.

 

Европада пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажриба шуни кўрсатадики, оқ-сариқ белгилар ҳамиша ҳам, айниқса сутканинг қоронғи қисмида, аниқ кўринавермайди. Қизил-оқ белги эса ҳайдовчиларга ва пиёдаларнинг ўзига ҳам яхши кўринади, дея такидлашди мутахассислар.

Биринчи қизил-оқ йўл чизиғини Амир Темур хиёборидаги айланада куриш мумкин.

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech