21 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Спорт
3 Апр  2019 447

Дзюдо мусобақалари тақвимига яна бир “Катта дубулға” турнири киритилди

Халқаро дзюдо федерацияси (ХДФ) бу йилги тақвимига ўзгартириш киритди. Аниқроғи, ташкилот расмий сайтининг маълум қилишича, эндиликда мусобақалар қаторига Бразилия “Катта дубулға” турини ҳам қўшилди.

 

Таъкидлаш жоиз, Бразилия дзюдо конфедерацияси бу йил ташкил топганига 50 йил тўлади ва бу мусобақанинг киритилиши ушбу юбилей учун кичик совға сифатида қаралмоқда.

Шу тариқа, 2019 йилнинг ўзида “Катта дубулға” турнирлари сони етитага етади. Бу эса рекорд кўрсаткичдир. Бундай тоифадаги мусобақалар ғолиблари ўз ҳисобларига жаҳон ва Олимпиада рейтингида 1000 очко қўшиб қўйишади. Демакки, бу дзюдочилар учун етарли даражадаги рейтинг очколарини жамғариб олиш учун қўшимча имконият.

Маълумот учун, Бразилияда ХДФ тасарруфидаги сўнгги мусобақа 2013 йили ўтказилиб, ўшанда Рио-де-Жанейро шаҳри жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди. Бразилия “Катта дубулға” турнири жорий йилнинг 6-8 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech