23 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1,4 °C

Ҳукумат
13 Янв  2020 541

Артикходжаев Жахонгир Абидович Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди

Сессияда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Артикходжаев Жахонгир Абидовичнинг номзодини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида Тақдимномани ўқиб эшиттирди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томони дан “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодини тасдиқлаш тўғрсида”ги қарор сессияда бир овоздан маъқулланди.

Шунингдек, регламентга мувофиқ, сессияда “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш тўғрсида”ги масала ҳам кўриб чиқилди ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори билан таклиф этилган номзодлар тасдиқланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech