13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Транспорт
2 Дек  2019 534

Янги мобил илова автобус ва йўналишли таксиларни реал вақт тартибида кўрсатади

2GIS Тошкент шаҳар бошқармаси ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ билан биргаликда 2GIS мобил иловасини ишга туширди. Ушбу мобил илова Тошкент автобус ва йўналишли такси воситалари қаерда эканлигини реал вақт тартибида кўрсатади, деб хабар қилади “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

Энди керакли автобус қаердалигини кўриш, ҳозиргина кетиб қолган йўналишли такси воситасига муқобил транспорт воситасини топиш ёки манзилга тўғридан-тўғри элтиб қўядиган транспорт воситасини кутиб туриш мумкин бўлади.

Бекат белгисини боссангиз, автобуслар харитада пайдо бўлади. Бошқа йўли излаш чизиғида маълум бир йўналиш рақамини киритишдан иборат. Харитада ҳозирда йўналишда бўлган автобуслар кўринади ҳамда А нуқтасидан Б нуқтасига йўналиш тузишда транспорт воситалари чиқиб келади. Шу тариқа бекатга қачон чиқиш кераклигини аниқлаб олиш анча осонлашади.

Ушбу имкониятлар фақат онлайн ишлаши сабабли, смартфон интернет тармоғига уланган бўлиши муҳим. 

Маълумотлар автобуслар ва йўналишли таксилар бўйича GPS-маълумотлар етказиб берувчиларидан сунъий йўлдош орқали етказилиб, минимал вақт ичида янгиланиб боради. Агар автобус тирбандликда ушланиб қолса ёки йўналишдан чекланса, ўзгаришлар 30 сония ичида иловада кўринади.

2GIS харитасида жамоат транспорти ҳақида маълумот Тошкентдан ташқари Россия ва Қозоғистон шаҳарларида пайдо бўлди.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech