20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,5 °C

Мамлакатимизда
21 Мая  2019 436

Дори воситалари экспорти ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 134,6 фоизга ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида дори-дармон таъминотини янада яхшилаш ва фармацевтика саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Таъкидланишича, айни пайтда республикамизда фаолият юритаётган 162 та корхонадан 90 тасида дори воситалари, 61 тасида тиббий буюм ва 11 тасида дори воситаси ва тиббий буюмлар ишлаб чиқармоқда. Ишлаб чиқарилаётган 2486 дан ортиқ дори воситалари ва 199 та тиббиёт буюмлари тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилиб, давлат рўйхатига олинган. 19 та фармацевтика корхоналарининг 100 га яқин турдаги маҳсулотлари халқаро фармацевтика бозорига, шу жумладан, АҚШ, Франция, Германия ва бошқа Европа мамлакатлари ва МДҲга экспорт қилинмоқда.  Бундан ташқари, фармацевтика соҳасига хорижий инвестицияларни  жалб қилиниши ҳисобига 26 та қўшма корхона фаолият кўрсатмокда. Эркин иқтисодий зоналарда ташкил этилаётган барча ишлаб чиқариш корхоналари қатори, фармацевтика корхоналарига ҳам имтиёзлар берилиши соҳа ривожига катта ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Эътиборли жиҳати, маҳаллий ишлаб чиқарувчи 27 та корхона  томонидан 25 фармакотерапевтик гуруҳга мансуб дори воситалари ва 10 номдаги тиббий буюмлар 14 та хориж давлатларга, жумладан, АҚШ, Германия, Россия, Франция ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Корхоналар томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 2018 йилнинг 1 чорагига нисбатан 134,6 фоизга ошди. 6 та янги фармацевтик бозор – Жанубий Корея, Туркия, Молдова, Тожикистон, Белорусь ва Яман давлатлари бозорлари ўзлаштирилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech