13 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,6 °C

Энергетика
27 Авг  2019 831

Эртадан пойтахтимизнинг 3 та туманида янги электр ҳисоблагичларни ўрнатиш бошланади

28 августдан бошлаб “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор, Яшнобод ва Яккасарой туманлари истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичларни жорий этиш ишлари бошланади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Шуни инобатга олган ҳолда хонадонларда вояга етган шахснинг бўлишини таъминлаш ҳамда ҳозирда мавжуд ҳисоблагичларнинг кўрсаткичини фото суратга олиб қўйиш тавсия этилади.  

Ҳозирда Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод, Сергели ва Мирзо-Улуғбек туманларидаги 257 мингдан зиёд аҳоли истеъмолчиларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.

Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда.

Жорий йил якунига қадар ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар  Тошкент шаҳрининг барча туманларига тўлиқ ўрнатиб берилиши режалаштирилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech