18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Спорт
21 Апр  2019 705

Диёра Келдиёрова Осиё-Oкеания чемпиони

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифаси баҳслари якунланди.

Ушбу вазн тоифаси финалида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга қарши татамига чиқиб рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди, деб хабар бермоқда МОҚ матмуот хизмати.

Хусусан, ҳамюртимиз ушбу баҳсга қадар австралиялик Кимберлей Чалмерс, кореялик Да Сол Парк, КХДР вакиласи Сим Сонг Рим каби рақибларини ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.

Қайд этиш лозим, Келдиёрова ушбу ғалабаси билан 2020 йилда ўтадиган Токио олимпиадаси учун ўз ҳисобига 350 рейтинг очколарини қўшиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech