16 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Мамлакатимизда
14 Июн  2019 307

Депутат прописка масаласи шундай қолмаслигини, ўзгариш бўлишини айтди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда журналистлар прописка олиш тартиби, фуқароларга икки хил нархда бож белгилангани, агар фуқаро доимий пропискага эга бўлмаса, иккиламчи бозорда турар жой сотиб ололмаслиги ва бу ҳолатлар Конституцияга қанчалик мос экани ҳақида савол берди.

“Шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, бу нотўғри, — деди депутат Иброҳим Ҳожиев. — Шахсан ўзимга ва бошқа кўп депутатларга ҳам айнан шу масалада жуда кўп мурожаатлар келиб тушади. Сизни ишонтириб айтаман, бу масала ҳам тартибга солинади. Шу муаммо юзасидан иш олиб бораётган ишчи гуруҳ таркибида депутатлар ҳам бор. Бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. Албатта бу вақт талаб қилади, лекин узоқ кутмайсизлар. Босқичма-босқич тартибга солинади. Бу бўйича белгиланган топшириқлар бўлган”.

Шунингдек, Regulation.gov.uz сайти орқали жамоатчилик муҳокамасига қўйилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг аксарияти нега рус тилида экани, давлат тилидаги варианти йўқлиги, нега депутатлар шунга муносабат билдирмаётгани, ташаббус кўрсатмаётгани хусусида ҳам сўралди.

“Дўстимизнинг эътирозлари тўғри. Айрим соҳалардаги муаммоларга вақт топмаяпмиз, — деди депутат Ислом Хушвақтов. — Журналистлар билан тез-тез учрашиб, кўпроқ мулоқот қилишимиз, таклифлар олиб туришимиз керак. Бу эътирозларни ёзиб олдик, буни тегишли қўмита раиси ва Спикерга етказамиз”.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech