21 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Хавфсизлик
25 Апр  2019 999

Департаментнинг сохта ходимлари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Юқоричирчиқ туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида “А.Б.” МЧЖ иш бошқарувчисининг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда ўзини департамент ходими, деб таништирган фирибгарлар қўлга олинди, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Аслида “К.И.” МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Р.Н. “М” кафесига овқатланиш мақсадида кириб, таомларни сифатидан норозилиги ва кафега келган мижозларга назорат касса машинаси чеки берилмаётганлигини важ қилган ва ўзини “Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходими Рустам” деб таништириб, ғазнада турган назорат касса машинаси ҳамда кафега тегишли бўлган тиббий дафтарчани олиб қўйган.

Фирибгар ушбу ҳолатлар юзасидан баённома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига ўзининг жиноий шериги, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро А.Р. орқали 1 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н. ва А.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агарда Сиз юқоридаги каби ҳолатларга дуч келсангиз ёки сизга номаълум шахслар ўзини департамент ходими дея таништириб, таъмагирлик қилаётган бўлса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли туну-кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишингизни сўраймиз!”, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech