20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,2 °C

Мамлакатимизда
17 Окт  2019 2251

Давлат меценатлик фаолиятини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Республикасининг “Меценатлик тўғрисида”ги Қонуни  Президент томонидан имзоланди (16.10.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қонунга мувофиқ, меценатлик маданият ва санъат, илм-фан, таълим, маърифат ҳамда ушбу соҳаларни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолиятидир.

Жисмоний ва юридик шахслар меценатлик фаолиятини ихтиёрийлик ҳамда бу фаолиятнинг мақсадларини эркин танлаш асосида монеликсиз амалга оширишга ҳақлидир.

Меценатлик фаолияти меценат ва меценатлик кўмагини олувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Шунингдек, Қонунга кўра давлат меценатларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда тарифлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар бериш кабилар орқали ушбу фаолиятни қўллаб-қувватлайди.

Меценатлик кўмаги давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин эмас.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech