19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Мамлакатимизда
10 Окт  2019 304

Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқлардаги видеога муносабат билдирди

“Дўстлик” чегара божхона постидаги ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеолавҳа юзасидан Давлат божхона қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.  

2019 йил 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Г ўзига тегишли бўлган умумий қиймати 19,2 млн. сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган маиший техника воситалари, кийим-кечак ва хўжалик буюмларини бир гуруҳ моддий манфаат кўриш илинжидаги фуқаролардан фойдаланган ҳолда “Дўстлик” чегара божхона пости орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб кираётганлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилаётган жараёнда мазкур шахслар томонидан божхона ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ҳолатлари содир этилган.

Давлат божхона қўмитаси фуқаролардан божхона қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилишларини, ҳар бир ҳолат юзасидан божхона органлари ходимларининг ҳам, фуқароларнинг ҳам  ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини эслатиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech