07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +4,9 °C

Мамлакатимизда
14 Ноя  2019 771

Октябрь ва ноябрь ойларида биржага қўйилган ун миқдори ва нархи бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қолипли нон (буханка) нархининг ошишини шарҳлаб берди. Биржа савдоларига “қўйилган ун ҳажми” банди бўйича Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидаги тушунтиришларни беради:

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ билан ҳамкорликда буғдой унини биржа савдоларига қўйилиши устидан мунтазам мониторингни амалга ошириб келмоқда.

Шу билан бирга, жадвал асосида биржа савдоларига қўйилиши режалаштирилган маҳсулотлар тўғрисидаги кунлик маълумотлар биржанинг сайтида ёритиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 15 октябридан 25 октяригача 6 700 тонна, 28 ва 29 октябрь кунлари 5 801,6 тонна ва 30 октябрь куни эса 5 796,8 тонна унни биржа савдоларига қўйиш режалаштирилган эди.

Нарх ошиши таваккалчилигини пасайтириш мақсадида савдо ўтказиладиган биринчи ҳафтада савдога  қўйиладиган буғдой унининг ҳажмини кўпайтириш бўйича чоралар кўрилди.

Шундай қилиб, 15-18 октябрь кунларида жадвалга мувофиқ 26,8 минг тонна  ун савдога қўйилиши керак эди, ҳақиқатда эса кунлар бўйича 37,4 минг тонна буғдой уни сотувга қўйилган. Бундан ташқари, буғдой унини узлуксиз етказиб бериш мақсадида 19,26 ва 31 октябрь кунларида биржа савдоларига  қўшимча яна 16,4 минг тонна буғдой уни қўйилган.

Биржа савдоларининг биринчи ҳафтасида  савдоларга жадвалда кўрсатилган ҳажмдан кўпроқ ун қўйилгани сабабли, 23 октябрдан 30 октяргача  “Ўздонмаҳсулот” АК томонидан биржа савдоларига қўйилган ун хажми камроқ бўлган ва ушбу тўғрисида  “Ўздонмаҳсулот” АК томонидан Қўмита ва биржа белгиланган тартибда хабардор қилинган.

Шундай қилиб, октябрь ойида  биржа савдоларига 94,8 минг тонна  буғдой уни қўйилиши керак эди, ҳақиқатда эса 101,6 минг тонна ун қўйилган.

Октябрь ойида уннинг ўртача нархи 2 480 сўм/кг тенг бўлиб, ўз навбатида нархнинг  энг паст даражаси 2 402 сўм/кг ва энг юқори даражаси 2 579 сўм/кг бўлган.

Жорий йилнинг 1-12 ноябрь кунларида  жадвалга асосан биржа савдоларига 137,7 минг тонна ун қўйилиши кўзда тутилган.

Жорий йилнинг 13 ноябрь ҳолатига уннинг ўртача нархи 2 482 сўм/кг, унинг энг паст даражаси 2 431 сўм/кг ва энг юқори даражаси 2 512 сўм/кг ташкил қилган.

Биржа саволарига қўйилган буғдой унини октябрь-ноябрь ойларидаги нархларини таққослайдиган бўлсак,  уларнинг  паст ва юқори даражалари ўртасидаги тафовут октябр ойида 177 сўм/кг ва ноябрь ойида 30 сўм/кг бўлган. Бундан кўриниб турибтики,  биржа савдолари орқали сотилаётган буғдой унининг нархи деярли бир хил.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech