23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,2 °C

Молия
23 Янв  2019 1599

Марказий банк мамлакатнинг олтин-валюта захираси ҳақидаги маълумотни маълум қилди

2018 йилда Ўзбекистон олтин-валюта захираси тушиши кузатилгандан сўнг яна кўтарилиш қайд этилди.

Олтин-валюта захираси валюта активлари ва қуйма ҳамда танга олтинлардан ташкил топади. Бундан ташқари, самарали бошқариш учун Марказий банк томонидан ялпи ҳамда соф олтин-валюта захираси бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, соф ОВЗ 26,394 миллиард долларни ташкил этди ва 2018 йилнинг 1 декарига қараганда 1,1 миллиардга ошди, дея хабар қилади МБ.

Эслатиб ўтамиз, соф ОВЗда тижорат банклари ва давлат бошқаруви органларининг (Молия вазирлиги ва Тикланиш ва тараққиёт фондидан ташқари) МБдаги валюта воситалари ҳисобга олинмайди. Бу банкнинг ушбу ташкилотлар олдидаги мажбурияти ҳисобланади.

Мамлакатнинг ялпи олтин-валюта захиралари 27,081 миллиард долларни (12,44 миллиард доллар хорижий валютадаги активлар, 14,64 миллиард доллар эса қуйма ва танга олтинлар) ташкил этди.

Олтин-валюта захиралари ҳисоби Халқаро валюта фонди (ХВФ) стандартларига мос усулда олиб борилади.

МБнинг маълумот беришича, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида захираларнинг пасайиб кетишига олтин троя унцияси (31,1035 грамм) нархининг 1296,50 дан 1281,65 долларга тушиб кетгани ҳам қисман сабаб бўлган.

Ўз ахборотимиз.

inzoloto.ru сурати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech