27 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Хавфсизлик
21 Фев  2019 979

“Дамас”га ортилган чангютгичлар манзилига етиб боролмади

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигига қарши курашиш бўлими ходимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида қонунбузарлик ҳолатига чек қўйишди.

 

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабарига кўра, фуқаро И.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси “Жалақудуқ-Андижон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда тегишли тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилган. Автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган, юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган қиймати салкам 31 миллион сўмлик 51 дона чангюткич борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech