22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,5 °C

Мамлакатимизда
11 Апр  2019 895

Чўкаётган аёл ва унинг 3 нафар фарзанди қутқариб қолинди

Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳудудида жойлашган “Дамариқ” каналида сувга чўкаётган Она ва унинг 3 нафар вояга етмаган қизлари Миллий гвардия ходими, кичик сержант Н. Норқобилов  томонидан қутқариб қолинди.  Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати маълум қилмоқда.

 

Жорий йилнинг 10 апрель куни, соат 12.00 ларда фуқаро Д.А. уч нафар вояга етмаган қизлари билан “Дамариқ” қанали атрофида айланиб юрганида, унинг кичкина қизи, 2011 йилда туғилган Ш.А.нинг оёғи сирғаниб, каналга тушиб кетган. Уни қутқариш мақсадида 2004 йилда туғилган опаси Д.А. ўзини сувга ташлаган, бироқ ёрдам беролмаган. Иккинчи қизи ҳам чўкишни бошлаганини кўрган фуқаро Д.А.(қизларнинг онаси) ўзини сувга отган. Бу ҳолатни кўриб қўрқиб кетган 2009 йилда туғилган қизи Д.А. ҳам сувга тушиб олган. 4 нафар инсон биргаликда чўкиб кетаётганида “Дамариқ” қанали бўйлаб яшаш манзилига кетаётган Миллий гвардия ходими, кичик сержант Н.Норқобилов уларни кўриб қолиб, хизмат кийимида ўзини сувга ташлаган. Сержант аёл ва қизларини сув четига олиб чиққач, унга ёрдамга келган шу маҳалла фуқаролари тез тиббий ёрдам чақириб, она ва унинг 3 нафар қизини  шифоханага олиб борганлар. Ҳозирда фуқаро Д.А. ва унинг 3 нафар фарзандининг аҳволи яхши.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech