22 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,2 °C

Мамлакатимизда
31 Мар  2019 604

Чирчиқ давлат педагогика институтида янги йўналишлар очилади

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Институт фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. Унга мувофиқ, ўқув жараёни такомиллаштирилиб халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрланади. Қарор билан Институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Режа доирасида битирувчилар бандлигини назорат қилиш мақсадида Институт веб-сайтида электрон мониторинг блоги яратилади. “Бўш вақтим – билим ва спорт билан бирга” мавзусида спорт мусобақалари ташкил этилади. Институтда иқтисодиёт соҳасида янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech