14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Транспорт
25 Июл  2019 543

Кўчки сабаб Чимёнга қатнайдиган автобуслар ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғига олиб борувчи 4Р 6 «Тошкент—Чирчиқ—Чимён» автомобиль йўлининг 69-72 километрлари оралиғида «Уч терак» қишлоғи ҳудудида йўлнинг қатнов қисми тупроқ кўчкиси натижасида жиддий зарар кўрганлиги сабабли вақтинча ёпилпдиган бўлди.  

Ҳозирда эски айланма йўл орқали енгил автомобиллар ҳаракатига вақтинча рухсат этилган.

Ушбу автомобиль йўлининг Галавасой, Уч терак, Чимён ва Навобод қишлоқларидан ўтган қисми автобус ва микроавтобусларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминловчи омиллар, яъни техник воситалар билан тўлиқ жиҳозланмаганлиги сабабли вақтинча ҳаракат чекланади.

Дам олувчилар томонидан буюртма асосидаги М2 ва М3 туркумидаги жамоат транспортлари Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғони 4Р 12 “Бектемир – Чирчиқ – Чорбоғ” автомобиль йўлининг 74-километригача ҳаракатланишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech