20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Хавфсизлик
31 Янв  2019 1759

Чет элга кетаётган фуқаро гашиш билан қўлга тушди

Жорий йилнинг 17 январь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортдан “Тошкент-Франкфурт” йўналиши бўйича 231-рейсда учмоқчи бўлган, “қизил” йўлак орқали ҳаракатланган йўловчи Т.Махмудов шахсий кўрикдан ўтказилади.

Унинг жинси шимининг чап олд чўнтагида елим идиш қопқоғи борлиги ва шимининг чўнтаги астар қисми тўлиқ текширилганда 0,81 граммга тенг бўлган бир неча майда бўлаклардаги специфик хидга эга бўлган, тўқ жигарранг, қуруқ ҳолдаги ўсимлик моддаси борлиги аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКМнинг эксперт хулосасига кўра, Т.Махмудовдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги аниқланди. Бу “гашиш” гиёхванд воситаси бўлиб, унинг оғирлиги 0,81 граммни ташкил этган.

Ушбу ҳолати юзасидан Т.Махмудовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

З.Султонов,

Ислом Каримов номидаги

Тошкент халқаро аэропорти терговчиси

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech