14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Биласизми?
29 Окт  2019 363

Буюк Британияда баланд тутун минорасига тиқилиб қолган киши вафот этди

Буюк Британиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги Карлайл шаҳридаги баланд тутун минорасига тиқилиб қолган киши вафот этди, дея хабар беради Камбрия полицияси маълоумотига таянган РАА «Новости».

Эркак киши тутун минорасининг энг юқори қисмида – душанба куни эрталаб тахминан 88,3 метр баландликда топилган. Ҳодисага гувоҳ бўлганлар тасвирга туширган ва телеканалда узатилган видеолавҳаларда эркак кишининг оёқлари осмондан бўлиб тиқилиб қолгани аниқ кўринган. Унинг қандай қилиб у ерга чиқиб, тиқилиб қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

«Биз, Карлайлдаги баланд тутун минораси учига тиқилиб қолган ва у ердан тушириб олинган кишининг вафот этганини тасдиқлашимиз мумкин, холос», деган Камбрия полицияси вакили. Мазкур баёнот полициянинг Twitter даги аккаунтида ҳам трансляция қилинган.

Қайд этилишича, қутқарув амалиётига полиция, ўт ўчирувчилар, соҳил қўриқчилари, тоғ қутқарувчилари, дронлар ва вертолётлар сафарбар этилган. Уни олиб тушишга муваффақ бўлишган, бироқ у вафот этган. Ўлим сабаблари ҳақида бирор хабар келтирилмайди.

Полициянинг айтишича:«Унинг қандай қилиб ва нима учун баланд тутун чиқадиган минорага тиқилиб қолгани сабабларини аниқлаш мақсадида тергов-суриштирув ишлари зудликда бошлаб юборилади».

Dixon’s Chimney тутун чиқувчи минораси собиқ Shaddon Mill пахта фабрикаси ҳудудида жойлашган. Баландлиги сабаб тутун минораси маҳаллий диққатга сазовор жойлардан бирига айланганди. Ҳозирда фабрика биноси ўрнида данғиллама уйлар, бошқа қисмида эса - Камбрия санъат институти жойлашган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech