16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3 °C

Энергетика
4 Дек  2019 1346

Бухорода газ қувурига ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди

3 декабрь куни «NaturalGas-Stream» МЧЖ ҚК “Чандир” кони хизмати ходимлари томонидан Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган «Чандир» - «Жанубий Кемачи» 57 километрли газ қувури линиясини кўрикдан ўтказиш давомида ушбу газ қувурининг 9,2 км да ноқонуний равишда газ конденсатини олиш бўйича уланиш факти аниқланди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Кўрик давомида 32 мм диаметрли ва узунлиги 250 метр бўлган полиэтилен шланг ер юзасидан 20-50 см. чуқурликка кўмиб қўйилгани маълум бўлган.

Натижада, «NaturalGas-Stream» МЧЖ ҚК раҳбарияти дарҳол «Новмитан» қўрғони милиция таянч пунктининг участка нозирига мурожаат қилган. Газ қувурига ноқонуний уланиш факти расмийлаштирилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли чора-тадбирларни кўриш учун мазкур ишга алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. 

«NaturalGas-Stream» МЧЖ ҚК раҳбарияти аввал ҳам ВИИБ га мазкур газ қувурига шу каби ноқонуний уланишлар ҳолатлари бўйича мурожаат қилган. Бундай ҳолат 2017 йилдан буён тўртинчи бор такрорланмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech