23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,6 °C

Ҳарбий
5 Июл  2019 1059

Бугун олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтди

Мудофаа вазирлигига қарашли олий ҳарбий таълим муассасалари – Қуролли Кучлар академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик ва Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртларига ўқишга ҳужжат топширган номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.

Тест синовлари пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Ўзэкспомарказ” ва Олмазор туманидаги “Ўзкўргазмасавдо” ҳамда Жиззах олимпиа захиралари коллежида бўлиб ўтди.  Шундан Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига 1 501, Қуролли Кучлар академиясига 1 655 ва Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртига 500 нафар абитуриент ҳужжат топшириб, ўз билимини синовдан ўтказди. 

Мудофаа вазирлиги томонидан вазирликнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш ягона танлов асосида, яъни кириш тест синовлари натижалари бўйича тўпланган балларга мувофиқ амалга оширилади. 

“Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бу йилги тест синовлари катта сиғимли павильонларда ўтказилмоқда.  Бу синовларнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.  Тест синовлари ўтказилаётган мазкур иншоотларга замонавий кузатув камералари ўрнатилиб, онлайн кузатув ҳам йўлга қўйилди. Бу павильон ташқарисида ташкил қилинган махсус кутиш жойида ўтирган ота-оналар учун фарзандларининг тест ечиш жараёнини кузатиб боришида ҳам қулайлик яратмоқда”, – дейди Мудофаа вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Акмал Ортиқов.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech