21 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Спорт
11 Мар  2019 791

Бугун “Локомотив” Қатарда “Ар-Райян” жамоасига қарши майдонга тушади

Бугун, 11 март куни Тошкентнинг Локомотив жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштирокини давом эттиради. Темирйўлчилар сафарда Қатарнинг Ар-Райян жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

 

Учрашув Доҳа шаҳридаги “Жассим бин Ҳамад” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:35да бошланади. Мазкур ўйинни “Спорт” телеканли жонли эфирда намойиш қилишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” биринчи турда “Ал-Ваҳда” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech