24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,1 °C

Мамлакатимизда
1 Фев  2019 1085

Бугун, 1 февралдан нималар ўзгаради?

Бугундан бошлаб Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинади.

 45 та мамлакатнинг фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилаш ҳақидаги норма кучга кирди, Бундан ташқари, 76 та мамлакат фуқаролари бугундан бошлаб электрон кириш визасини олиш имкониятига эга;

 Тошкент шаҳрининг барча туманларида туман (шаҳар) прокурорлари раҳбарлигида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, жиноятчилик содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қиладиган эксперт-таҳлил гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилади;

 Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг  вужудга келиши, бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар ҳақидаги ахборот алмашинуви имкониятини берувчи ахборот-дастурий комплекси ишга туширилади;

 Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида бепул асосда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича хизмат кўрсатувчи махсус шахслар гуруҳи – “фронт-офислар” фаолияти йўлга қўйилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech