16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3 °C

Мамлакатимизда
4 Дек  2019 425

Тошкент иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш Стратегияси ишлаб чиқилади

Президентимизнинг 2019 йил 2 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Лойиҳа билан 2019-2021 йилларда Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар Режаси тасдиқланди.

Режага мувофиқ, Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва кенг кўламли модернизация қилиш стратегияси ишлаб чиқилади.

Истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан узлуксиз таъминлаш учун Тошкент шаҳар туман ҳокимларининг жавобгарлиги белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб иссиқлик қувурларини реконструкция қилишда мажбурий тартибда полимер иссиқлик изоляциясига эга қувурлар, шу жумладан, каналсиз ётқизиш имконини берувчи ҳимоя қопламали пенополиуретандан фойдаланилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech