21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,8 °C

Кейинги авлод
4 Мая  2019 565

“Бу йилда ўқиш зарур бўлган 100 та китоб” рўйхати тузилади

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Республика Маънавият ва маърифат кенгаши фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Шунга кўра, Кенгаш қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиши лозим.

Қарор билан Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида республика бўйлаб “Маънавият фестивали” ва “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” танлови ўтказилади.

“Бу йилда ўқиш зарур бўлган 100 та китоб” рўйхати тузилади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Республика кенгашининг, унинг ҳудудий бўлим ва бўлинмалари тегишли ҳудудий кенгашларнинг ишчи органлари ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси ҳамда Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш методикаси ишлаб чиқилади.

Маънавий-маърифий ишлар учун масъул ходимлар Марказ ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасасида ўқитилади.

Қарор билан “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Марказ Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган органлар рўйхатига киритилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech