17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Молия
24 Окт  2019 770

Тўққиз ойда Тошкентда 3 трилион сўмдан зиёд қарздорлик ундирилди

2019 йилнинг тўққиз ойи давомида биргина Тошкент шаҳар Мажбурий ижро бюросининг туман бўлимлари ходимлари томонидан энергия ресурслари ва сув таъминотидан фойдаланганлик учун 3 трлн. 145 млрд. 368 млн. сўм ундирилди.  

Бу кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 трлн 381,4 млрд сўмга ошган, дея маълум қилган Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.              

Шу йилнинг ўтган даврида Тошкентнинг туманлардаги МИБ бўлинмаларига жами 9 трлн. 687. млрд сўмдан зиёд ижро ҳужжатлари (улар асосида ундириладиган қарзлар ҳужжатлари) келиб тушган. Шулардан 5 трлн. 779 млрд. 026 млн. сўм миқдоридаги 383.471 та иш бажарилди.

Бюро ташкил этилган кундан бошлаб 17.335 нафар истеъмолчиларга нисбатан умумий қиймати 28 млрд. 273,9 млн. сўмлик асоссиз қарзлар аниқланди. Бюронинг долзарб вазифаларидан бири ҳам асоссиз қарздорликнинг шаклланишини олдини олиш ҳисобланади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech