16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,3 °C

Долзарб
18 Фев  2019 1815

2040 йилга бориб энергияга бўлган талаб учдан бирга ўсади

«British Petroleum» (ВР) ёнилғи компанияси 2019 йил учун (BP’s 2019 Energy Outlook) дунё энергетикаси ривожланишининг йиллик прогнозини эълон қилди. Ҳужжат кенг муҳокама учун мўлжалланган.

 

Жорий йилдан ташқари, яна 2040 йилга қадар ҳам прогноз амалга оширилган.

Маърузада узоқ истиқболга мўлжалланган дунё энергетика ривожланиши борасидаги бир неча сценарий кўриб чиқилган. Вариантларнинг аксарияти «эволюцион ўтиш» (evolving transition), яъни мавжуд анъаналарни бир текис ривожлантириб бориш сценарийсига асосланган. Бунда турли ноаниқликларнинг катта миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир конкрет сценарийни амалга ошириш эҳтимоли унча катта эмаслиги ҳам таъкидланади.

«2040 йилга бориб, дунёдаги энергетика баланси тузилмаси ҳар қачонгидан ҳам диверсиялашган бўлади», дея тахмин қилмоқда компания экспертлари.

«ВР»нинг баҳолашига мувофиқ, тикланадиган энергия манбалари тезкор суръатларда ўсиб боради ва уни ишлаб чиқариш беш бараварга ортади. У етказиб бериладиган бирламчи энергиянинг тахминан 14 фоизини таъминлаб бера олади.

Нефтга бўлган талаб деярли бутун прогноз даври мобайнида ўсиб боради ва унинг охирларига келиб барқарорлашади. Кўплаб энергия манбалари орасида иккинчи ўринда турувчи кўмирни сиқиб чиқарадиган табиий газга бўлган талаб ҳам тез суръатларда ўсади. Нефть ва газ биргаликда дунё энергобалансининг ярмидан кўпроғини таъминлайди. Дунё бўйлаб кўмирдан фойдаланиш ўсишдан тўхтайди. Масалан, шарҳда келтирилишича, Хитойда бунинг барқарорлашиб олганидан тобора кўпайиб бораётган омиллар ҳам далолат бермоқда.

Мавжуд анъаналар қатори дунёда атом ва гидроэнергетика соҳасининг ҳам ўсаётгани таъкидланади. Аммо у бутун дунёда электр энергияси ишлаб чиқариш суръатидан секинроқ ўсмоқда. Бунинг натижасида умумий электр энергия ишлаб чиқарилишидаги улуши пасайиб кетиши кузатилади.

Компания АЭСлардаги электр энергияси генерацияси соатига 3400 ТВтга ўсишини прогноз қилмоқда. Дунёда ядровий генерация ҳажми ўсиши йилига 1,1 фоизни ташкил этади ва бу сўнгги 20 йил ичидаги ўртача кўрсаткичга мос келади. Бунда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) давлатларида кўпгина АЭСларнинг эксплуатациядан олиниши ва генерация қилувчи янги қувватлар қурилишига кичик инвестицияларнинг киритилиши сабабли ядровий генерация пасайса, Хитойда аксинча, 2040 йилга бориб ядровий генерация ҳажми бутун ИҲТТ давлатларининг умумий ҳажмлари билан тенглашадиган бўлади.

Электроэнергетика бирламчи энергияга бўлган талаб ўсишини 70 фоиз таъминлаб беради.

Шарҳда келтирилишича, 2040 йилга бориб ҳавога карбонат ангидрид гази ажралиб чиқиши 10 фоизга ўсади. Бу сўнгги 25 йил ичидаги атмосферага ис гази чиқарилиши ўсишидан сезиларли даражада кам.  Аммо ҳали ҳамон Париж келишуви мақсадларига эришиш учун зарур бўлган ҳавони ифлослантиришнинг камайиши эмас, балки сезиларли ошиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech