27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,5 °C

Хавфсизлик
25 Мая  2019 523

Бозордан  жой олиш 15 минг долларми?

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. тадбиркорлар К.Ю. ва А.Ш.ларга Учтепа туманидаги “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ ҳудудидан савдо қилиш учун жой олиб бериш эвазига 15.000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

 

Бундан ташқари, М.М. икки нафар фуқаронинг хорижда ўқиганлиги ҳақидаги дипломларини нострификация қилиб бериш эвазига фуқаро А.Ш.нинг 1.800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech