17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,8 °C

Мамлакатимизда
1 Апр  2019 1380

Бош прокурор 2-3 апрель кунлари Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Президентнинг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда  жорий йилнинг 2-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Хусусан, 2019 йил 2 апрель куни Жондор тумани мусиқа ва санъат мактаби биносида Қоракўл, Олот, Жондор, Пешкў, Ромитан, Шофиркон ҳамда Бухоро туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.

Жорий йилнинг 3 апрель куни эса Когон шаҳар ҳокимлиги биносида Бухоро ва Когон шаҳри, шунингдек Когон, Ғиждувон, Вобкент, Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтади.

Бош прокурор қабулига киришни хоҳлаган фуқаролардан айнан қайси масалада мурожаат қилиш истагида эканликлари ҳақида имконият даражасида аввалдан Бухоро вилояти прокуратурасига 65-221-70-23 телефон рақами орқали мурожаат қилишларини сўраймиз. Бу мурожаатингизни манзилли ўрганиш ва жойида ҳал этиш имконини яратади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech