17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

IT-хабарлар
29 Авг  2019 623

Болалар боғчаси учун тўловни “QR kod” орқали амалга ошириш имкони яратилди

Халқ банки томонидан Тошкент шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларининг тўловларини қабул қилишни тезлаштириш ва замонавийлаштириш бўйича “QR kod”ли янги хизмат тури ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди.

Банк матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу хизмат тури бир қатор афзалликларга эга. Мисол учун, тўловни амалга ошириш учун банк филиалига бориш шарт эмас, тўловни масофадан туриб амалга ошириш мумкин. Шунингдек, тўловни амалга ошириш учун тўлов ҳужжатларини тўлдиришга ҳам ҳожат йўқ, яна ҳам аҳамиятлиси, тўлов маълумотларини нотўғри киритиб қўйиш таваккалчилиги бартараф этилган.

QR кодларни мактабгача таълим муассаларидан ёки Халқ банки расмий сайтидан олиш мумкин.

Тўловни амалга ошириш учун QR кодини “Xalq mobile” иловасидаги QR сканердан ўтказиш ва исталган банк картасидан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тўловни амалга ошириб, электрон квитансия мобил иловада сақлаб қўйилса, такроран QR кодни сканердан ўтказиш зарурати туғилмайди.

Тез кунларда ушбу хизмат турини республиканинг бошқа ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларида ҳам жорий қилиш режалаштирилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech