16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Спорт
20 Фев  2019 1445

Боксчиларимиз «Странджа» халқаро турнирида 5 та медалга сазовор бўлишди

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича «Странджа» 70-халқаро турнир ниҳоясига етди. Мусобақада жаҳоннинг 42 та мамлакатидан 350 нафарга яқин боксчи иштирок этди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

 

Унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам муносиб иштирок этишди. Тўрт нафар боксчимизнинг финал баҳсида ринга чиқиши ҳақида айтиб ўтгандик

Мусобақа якунига кўра, терма жамоамиз аъзолари 5 та медалга сазовор бўлишди.

Олтин:

-56 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-69 кг: Бобоусмон Батуров

Кумуш:

-52 кг: Худойназар Файзов
-56 кг: Абдулҳай Шораҳматов

Бронза:

-60 кг: Шунқор Абдурасулов.

Боксчиларимиз турнирда медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллашди. Бу борада Россия (5 та олтин, 4 та бронза), АҚШ (2 та олтин, 1 та кумуш, 5 бронза) ва Ҳиндистон (3 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза) терма жамоалари кучли учликни ташкил этиб беришди. Мезбон Болгария терма жамоаси эса (2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза) тўртинчи поғонадан жой олди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech