23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19 °C

Спорт
26 Апр  2019 1225

Боксчиларимиз Осиё чемпионатини умумжамоа бўйича биринчи ўринда якунлашади

Хабарингиз бор, Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда. Айни пайтда ўрта вазн тоифасида финал жанглари ўтказиляпти. Биз учун қувонарлиси, мазкур қитъа чемпионитини йигитларимиз умумжамоа бўйича биринчи ўринда якунлайдиган бўлишди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Финалга Ўзбекистон терма жамоасидан 5 йигит етиб келган ва уларнинг 3 нафари чемпионликни расмийлаштиришди. Бу борада бизга рақобат туғдираётган Қозоғистон ва Ҳиндистон терма жамоаларидан 4 боксчи олтин медал учун баҳс олиб борадиган эди. Енгил вазндаги вакилларимиз 2 ҳиндистонлик боксчиларни мағлуб этишди. Бу борада ҳиндистонликларнинг қолган финалчилари ғолиб бўлган тақдирда ҳам уларнинг олтин медаллари 2 та бўлади.

Қозоғистон терма жамоасининг дастлабки финалчиси (-60 кг) мўғилистонлик рақибига имкониятни бой берди. Бу дегани қолган қозоғистонлик бокчилар ғалаба қозонган тақдирда уларнинг олтин ва кумуш медаллар бўйича кўрсаткичи 3-1 кўринишига келади. Мабодо оғир вазндаги боксчиларимиз мағлуб бўлишса (умид қиламизки, ундай бўлмайди. Бу гап шунчаки расмий ҳисоб-китоб учун ишлатилди), олтин-кумуш медаллар бўйича биздаги рақамлар 3-2 ни ташкил этади. Демакки, олтин медаллар сони тенг, кумуш медаллар бўйича кўрсаткич барибир бизнинг вакилларимиз томонда бўлади.

2 йил аввал Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатини биринчи ўринда якунлаган эдик. Бу сафар ҳам боксчилармиз қитъада тенгсиз бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech