14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Спорт
18 Окт  2019 459

Боксчиларимиз Осиё чемпионатида 20 та медаль билан қитъамизда яна тенгсиз бўлишди

БААнинг Фужайра шаҳрида бокс бўйича ўсмир йигитлар ва қизлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Мусобақанинг финал баҳсларига 11 нафар вакилимиз етиб боргани ҳақида маълум қилган эдик. Эътиборлиси, 11 финалчилардан 8 нафари ҳал қилувчи баҳсни ғалаба билан якунлай олишди ва Осиё чемпионатини олтин медаль билан тугатдилар. Шу тариқа мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8 та олтин, 3 та кумуш ва 9 та бронза, жами 20 та медаль билан юртимизга қайтиб келадиган бўлишди. Бу эса, шубҳасиз, умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин қўлга киритилганини англатади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech