10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,4 °C

Спорт
14 Мар  2019 1601

Боксчи Баҳодир Жалоловнинг колумбиялик рақиби жангдан бош тортди

Ўзбестонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов 15 март куни ўзининг бешинчи жангини колумбиялик Сантандер Сильгадога қарши ўтказиши керак эди. Бироқ жангга 2 кун қолганида рақиб ўзгарди.

 

Олимпия қўмитасининг хабар қилишича, колумбиялик боксчи ушбу жангдан бош тортган. Унинг ўрнига Баҳодир Жалоловга америкалик Уилли Харвейга қарши баҳс олиб боради.

Таъкидланишича, жанг санаси ўзгармаган. Рақиблар АҚШнинг Калифорния штатида рингга кўтарилишади.

Жалолов шу пайтгача профессионал боксда 4 бор рингга чиқиб, барча рақибларини нокаут учратган. Харвей ҳам 4 бор рингга чиққан, бироқ унинг ҳисобида 1 та мағлубият бор. Ғалабаларининг учаласи ҳам нокаут.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech