16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,8 °C

Долзарб
13 Мар  2019 2217

АҚШ 21 давлатда Фуқаролик ва иммиграция хизматини ёпишни режалаштирмоқда

Унинг штатида 240 одам бўлиб, улар у ёки бу давлатда ҳам ишлашаверади, дея хабар тарқатди tass.ru.

 

Оилавий визалар, асраб олиш ва Америка фуқаролигини тақдим этиш сўровлари билан ишлаш Қўшма штатларнинг мос давлатлардаги элчихоналари ва консулликлари ўртасида тақсимланади, дея хабар берди сешанба куни Фуқаролик ва иммиграция хизмати директори Фрэнсис Сисснанинг ички фармойишига таянган «The Washington Post» нашри.

РАТА-ТАССнинг манбага таяниб хабар беришича, хизмат яқин ойлар ичида «маҳкаманинг тобора тугаб бораётган ресурсларини максимумга етказишга уриниш» учун бир неча бюроларини ёпади.

Шунингдек, хабарда АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматининг жорий йил февраль ойи бошида Москвадаги бюросини ёпиши ҳақидаги қарори ҳам тилга олинади. Энди Россия Федерацияси, Арманистон, Озарбайжон, Белорусь, Эстония, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистондан тушувчи иммиграция оид масалаларни ҳал этишни Афинадаги бюро ўз зиммасига олади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech