27 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,8 °C

Мамлакатимизда
26 Фев  2019 2964

Бизнес-тузилмалар фискал модулни тестдан ўтказишда иштирок этишга чақирилди

Жорий йилнинг 1 мартидан 1 июлига қадар Тошкентда онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилади.

 

Мазкур тажриба Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 февралдаги қарори билан Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Унда иштирок этиш ва тест фискал модулини олиш учун тадбиркорлик субъектлари «Янги технологиялар» Илмий-ахборот марказига ёзма ариза беришлари талаб этилади. Пилот лойиҳа доирасида у бепул тақдим этилади.

Кейин «Юридик шахсларнинг касса аппаратларини рўйхатга олиш» шахсий кабинети интерфаол хизмати орқали солиқ хизмати мутахассисларига мос ариза жўнатиб, уни рўйхатдан ўтказиш талаб этилади. Электрон ҳисоблаш машиналари ёки бошқа мосламаларга модул ўрнатилиб, созлангандан сўнг тадбиркорлик субъекти пилот лойиҳа иштирокчисига айланади.

Шунингдек, кун давомида назорат-касса машиналари чиқарган касса чекларини ҳам кўриш имконияти яратилган.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech