17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

Мамлакатимизда
19 Апр  2019 1033

Биринчи чоракда энг кўп мурожаат савдо ва коммунал соҳалари бўйича бўлган

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига жорий йилнинг биринчи чорагида истеъмолчилардан жами 2645 та мурожаатлар келиб тушган, бу ҳақда федерация марказий апаратидаги кенгаш йиғилишида айтиб ўтилди.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 2336 таси яъни, 88,3 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 1 783 698 838 (бир миллиард етти юз саксон уч миллион олти юз тўқсон саккиз минг саккиз юз ўттиз саккиз) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Федерацияга истеъмолчилардан тушган 10 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 10 693 913 (ўн миллион олти юз тўқсон уч минг тўққиз юз ўн уч) сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Федерация ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг 694 таси (26,2%) савдо, 361 таси (13,6%) газ таъминоти, 471 таси (17,8%) электр таъминоти, 206 таси (7,8%) сув таъминоти, 111 таси (4,2%) коммунал хизматига, 40 таси (1,5%) соғлиқни сақлаш, 146 таси (5,5%) хизмат кўрсатиш (сервис), 79 таси (3,0%) транспорт, 94 таси (3,6%) алоқа (ва интернет), 219 таси (8,3%) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.

Федерация тизимида ташкил этилган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига фуқаролардан жами 2148 та ҳуқуқий маслаҳатлар сўраб мурожаатлар келиб тушган ва ушбу мурожаатларнинг 1053 таси бўйича фуқароларга қонун талаблари юзасидан тушунтиришлар, 129 та мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 26 та мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш таклифлари берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech