14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Спорт
24 Окт  2019 517

Ўзбек қизи бир мусобақада 3 та олтин медаль ва жаҳон рекордларини қайд этди

Корея Халқ Демократик Республикасида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида -64 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Кумушхон Файзуллаева 3 йўналишда олтин медалларни қўлга киритди, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати.

17 ёшли вакиламиз даст кўтаришда 97 кг, силтаб кўтаришда 125 кг, икки кураш натижасида эса 222 килограмм натижа билан қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Яна бир аҳамиятли жиҳати ҳамюртимиз бу натижа билан ўсмирлар ўртасида даст кўтаришда ўзига тегишли жаҳон рекордини такрорлаган бўлса, силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича янги жаҳон рекордларини ўрнатишга ҳам муваффақ бўлди. Таъкидлаш жоиз, бу натижа спортчимизга Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech