20 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Хавфсизлик
10 Апр  2019 247

Бир килограммдан ортиқ тилла буюмларни оққа бўяб ҳам чегарадан олиб ўтолмади

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Навоий” чегара божхона постида заргарлик буюмларини яширин тарзда олиб ўтишга қарши тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Тадбир давомида мамлакатимиздан мазкур пост орқали чиқиб кетаётган фуқаро Ю.О. текширувдан ўтказилганда божхоначиларга маълум қилинмаган ҳолда, қўлбола усулда оқ рангга бўялган, жами оғирлиги 592,16 граммни ташкил қилувчи 207,2 миллион сўмлик 1 дона занжир ва  2 дона билагузукларни яширинча олиб ўтаётгани аниқланди.

Шунингдек, тадбир давомида мамлакатимиздан қўшни давлатга чиқиб кетаётган яна бир фуқаро Ю.М. ҳам холислар иштирокида кўрикдан ўтказилганда унинг эгнидаги кийимбошидан, қўлбола усулда оқ рангга бўялган, оғирлиги 601,89 граммни ташкил қилувчи  210,6 миллион сўмлик 1 дона тилла занжир ва 2 дона тилла билагузукларни яширинча олиб ўтишга уриниши фош қилинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech