12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,4 °C

Биласизми?
4 Сен  2019 714

Биологлар мутлақо имконсиз, деган ҳодиса юз берди

Темза дарёси қирғоқларида яна тюленлар кўпая бошлади.

Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Ўтган йили Темза дарёси этакларида 183 та тюлень боласи дунёга келган. Мазкур ҳодиса биологларни жуда ҳайратда қолдирди, чунки етмиш йил давомида бу жойлар «биологик ўлик», деб ҳисобланган. Сўнгги йиллардаги маълумотларга кўра, оддий ва узунтумшуқ тюленлар популяцияси ўсиб бормоқда. Аммо мутахассислар бундай кўпайиш табиий йўл биланми ёки миграция туфайли эканини ҳозирча аниқлашгани йўқ.

Ҳозир олимлар умидли кайфиятда ва буни: «Тюлень болаларининг бунчалик кўплиги дарёнинг уларга етарлича озиқа етказиб бераётгани ва фаол кўпайиш учун шарт-шароит қулай бўлганидан, дейишмоқда. Яъни бу 50 йилларда ўлик, деб эълон қилинган экотизим «тузалганидан» далолат», дея изоҳламоқда.

Dailmail.co.uk расми

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech