27 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Транспорт
14 Фев  2019 887

1 мартдан бошлаб поездлар чиптаси 20 фоизга ошади

2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб “Афросиёб” тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар чипталарининг нархи 20% га ошади, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.

Нархларни оширилиши сарфланаётган электр энергияси, хом ашёлар, ҳаракатланиш давомида вужудга келадиган барча харажатларни қоплаш ва поездда хизмат кўрсатувчи ходимларга муносиб иш ҳақи тўлаш, шу билан бирга, поезд йўналишлари сонини кўпайишига ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни доимий равишда таъминланишига замин яратади, дейилади хабарда.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб маҳаллий қатновларда юк ташиш тарифлари ҳам  20% га оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech