26 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,4 °C

Биласизми?
1 Мая  2019 527

Биби Марям ибодатхонасини 3D-принтер ёрдамида тиклаш таклиф этилди

Франция пойтахти Париждаги Биби Марям ибодатхонасини 3D-принтер ёрдамида тиклаш таклиф этилди, дея хабар тарқатди Нидерландиянинг Concr3De компанияси маълумотига таянган «Le Figaro» нашри.

Таъкидланишича, бундай технология ибодатхонани қисқа фурсатлар ичида тиклаш имконини беради ва молиявий томондан ҳам тежамлироқ.

Голландиялик мутахассисларнинг айтишича, готик услубдаги архитектура ҳайкалларини бир кеча-кундуз ичида 2500 дан 5000 минг еврогача маблағ сарфлаб тиклаш мумкин экан. Бу уларни устахоналарда тошдан йўнишга кетадиган харажатлардан бир неча баравар кам, дегани.

Шунингдек, Нидерландия компаниясининг ибодатхона деталларини ясаш учун кул, майдаланган оҳактош, сиёҳ ва ноорганик бирикмалардан фойдаланиши мумкинлиги ҳам айтилади.

Жорий йилнинг 15 апрелида Биби Марям ибодатхонасида содир бўлган ёнғин туфайли том қисмининг учдан икки қисми қулаб тушган, гумбази тўлиқ ёниб кетган. Айни дамда Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қасддан етказилмаган зарар бўйича жиноий ишни текширмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, тиклаш ишларидаги эҳтиётсизлик ёнғинга сабаб бўлган.

РАА «Новости» сурати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech