12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,4 °C

Ижтимоий ҳаёт
1 Дек  2018 1820

Ўзим хон, кўланкам майдон.....

Республикамизда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга тушгани зўр иш бўлди-да! Барча саволларга жавоб беришади, исталган муаммони ҳал этишга кўмаклашади.

Бироқ аслида ҳам шундаймикан? Аксарият ҳолларда, ҳа.

Аммо «лекин»лари ҳам учрамоқда...

Пойтахтимиз маҳаллаларидан бирида ўзини «Қаёққа узатсам, қўлим етади», деб ҳисоблайдиган бир кимса уйининг олдини жамоатчилик ҳудуди ҳисобига кенгайтиришга қарор қилди. Хуллас, ҳаш-паш дегунча, ўша уй олдида қурилиш бошланди ва дарвозалар ўрнатилди.

Ҳалиги «қўли узун» кимса шу йўл билан боши берк кўчада урилган-пачоқланган автомобилларни таъмирлайдиган устахона очгани ёқмаган қўшниларига, қачон қарама, эшикма-эшик юриб табиий газ ва бошқа тўловларни амалга оширишни талаб қилиб, жонга тегиб кетган коммунал хизматлар назоратчиларига қарши тўсиқ қуриб олди.

Табиийки, ўша кўчада яшовчи оддий одамларга бу иш ёқмади ва «қўли узун» одамга дўстона, қўшниларча илиқ гапириб, йўлни тўсиб қўйган деворни олиб ташлашни илтимос қилишди. Аммо бундай ялиниш ва илтимослардан унинг бир туки ҳам қилт этгани йўқ. Энди нима қилишсин?! Қўлларига кетмон-белкурак олиб қурилишни бузишмайдилар-ку?!. Бу орада сони анча кўпайган норози кишилар порталнинг ишга тушганини эшитиб қолиб, унга бепарво қўшнилари билан ўртада юзага келган муаммони ҳал қилиб беришларини сўраб хат ёзишди.

Кейин ҳаммаси бошланди! Шикоят хати инстанция бўйлаб қуйига, туманга тушди: у ерда эса, «қўли узун»нинг таниш-дўстлари бор экан. Шикоят  хатлари жўнатилавериб ва унга жавоб йўлланавериб, икки йил ҳам кўз очиб-юмгунча ўтди-кетди. Бу ҳали яна давом этиши ҳам мумкин эди. То ўша туманни назорат қиладиган бир амалдорнинг ўз ишига виждонан ёндашмагунича. Анча овора-ю сарсон бўлган қўшнилар ниҳоят, узоқ кутилган жавобни олишди, кўчани тўсиб қўйган иморат олиб ташланадиган бўлди.

Людмила Калентьева

тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech