14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Спорт
23 Окт  2019 457

Бектемир Мелиқўзиев йилнинг энг марказий бокс оқшомида рингга кўтарилади

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев йилнинг энг марказий бокс оқшомида рингга кўтарилади, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Бу ҳақда боксчининг менежери Алик Фролов маълум қилган. Фроловга кўра, Бектемир Мелиқўзиев 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқиши расман тасдиқланган.

У минтақавий чемпионлик камари учун рингга чиқиши лозим. Аҳамиятли томони мазкур бокс оқшомининг марказий жангида афсонавий Сауль “Канело” Альварес россиялик Сергей Ковалёвга қарши рингга кўтарилади. Бектемир айнан шу бокс кечасининг кардида рингга чиқади. Жанглар Лас-Вегасдаги машҳур MGM Grand саройининг “Garden Arena”сида бўлиб ўтади.

Олдинроқ Мелиқўзиев франциялик машҳур боксчи, беш карра собиқ жаҳон чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпионлик камари учун жангларда иштирок этган Ҳассан НʼДам НʼЖикамга қарши рингга кўтарилиши ҳақида хабар тарқалганди. Айни вақтга қадар музокаралар давом этмоқда. Бу борада “Мир бокса“ вакиллари 1-2 кун ичида рақиб аниқ бўлиши ва расман тасдиқланишини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech